05 March 2013
01:29 - Мамлакатимизда от спорти деярли йўқ, лекин федерация бор
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Тошкентда Ўзбекистон От спорти федерациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда от спорти равнақи ва истиқболлари муҳокама қилинибди. Федерацияга президент этиб, “Ўздонмаҳсулот” корпорацияси раиси Эркин Қудратов сайланган. Федерациянинг янги устави қабул қилиниб, мажлисда бошқарув аъзорлари рўйхати ҳам тасдиқланган. Бошқарув аъзоларининг бири “Green World” ширкати хўжайини Аваз Исмоилов, яна бири таниқли тадбиркор ва ҳоказо.

Ҳукуматнинг мантиғига кўра, таъсирли ва пулдор одамлар Федерацияларнинг раҳбарлари бўлса, спорт ривожланади. Масалан, Лола Каримова Бадиий гимнастика федерацияси президенти, Салим Абдувалиев эркин кураш, Гулнора Каримова яна аллақандай спорт федерациясига раҳбарлик қилади.

Хуллас, Ўзбекистонда спортнинг ривожи, ҳукуматнинг юқорида тилга олинган услуби самарасини Лондон олимпиадаси натижалари кўрсатди-қўйди.