03 March 2013
05:45 - Булунғурдаги АЁҚШда яна бир автомашина портлади
Бу ҳақда хабар қилган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига кўра, вилоятнинг Булунғур тумани “Бахт-ёр” автомобилларга газ қуйиш шахобчасидаги портлашда 35 яшар фарғоналик Игорь Жўраев вафот этган. Нексия автоуловига ўрнатилган носоз газ баллони портлаши натижасида яна 3 автомобил жиддий техник шикаст топган.