28 February 2013
00:41 - “Ҳаракат”нинг Facebook саҳифасига қизиқиш ортмоқда
Facebook ижтимоий тўрининг маъмуриятидан олинган маълумотлар кўра, “Ҳаракат” агентлигининг бу ерда эълон қилинаётган хабарларига қизиқиш жуда катта. Мана фақат сўнги ҳафтага оид баъзи бир рақамлар:

“Ҳаракат” Агентлигининг Facebook саҳифасини ёқтираман деган ўқувчиларнинг сони 70 га ошиб, 400 га яқинлашиб қолди.

Хабарларни муҳокама қилишда 284 киши иштирок этди.

Бир ҳафтада 11154 одам бу саҳифага кирди.

Жаҳонда 30 млн ўзбек яшашини ҳисобга олсак, бу рақамлар жуда кичкина. Аммо, миллатнинг бугунги аянчли аҳволини, яъни ош ейидан бошқа нарса билан иши йўқ тўдага айланганини ҳисобга олсак, жуда катта рақамлар. Шуни ҳам унутмаслик керакки, чет элда яшайдиган ўзбеклар “Ҳаракат” сайтига тўғридан-тўғри киришади. Ўзбекистонда унга блок қўйилгани сабабли, ўзбекистонликлар Facebook орқали “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларини эндигина ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Бу саҳифага кирувчиларнинг мутлақо кўпчилиги тошкентлик ва 18-24 ёшда экан. Таъбиий, бу саҳифага кирувчиларнинг ёши уларнинг рўйхатдан ўтиш вақтида ўзлари кўрсатган маълумотга асосланган.

Facebook саҳифасида бизнинг хабарлар бўйича бўлаётган қизғин баҳсларда иштирок этиш ёки у баҳсларни кўришни истаганлар юқоридаги Harakat-Facebook линкидан фойдаланишлари мумкин.