15 February 2013
15:19 -
Статистика Қўмитаси “Ҳаракат”га қарши ҳаракат бошлади
Ўзбекистон Статистика Давлат Қўмитасида информацион хавфсизик масалалари билан шуғулланадиган раис ўрибосари лавозими киритилганини бошқача шархлаш қийин. Маълумки, Ислом Каримнинг топшириғи билан айнан шу Қўмита Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётганини кўрсатувчи маълумотларни халқдан бекитиб келар эди.
Шундай бўлса ҳам “Ҳаракат” мухбирлари керакли рақамларни топдилар ва биринчи марта эълон қилдилар. Секин-аста ўзбеклар билишга бошладики, иқтисоднинг асосий кўрсатгича бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 (!!!) марта орқадамиз ва фарқ ортиб бормоқда. Қозоғистонда ўртача ойлик 700 долларга яқин, бизда 85 доллар атрофида. Остонада ўртача ойлик $827, Тошкентда $120. Бундай рақамлар эълон қилингандан кейин, ҳамма соҳаларда раҳнамоликка иддао қилаётган Ислом Карим ўзини осмаса ҳам, дарҳол истеъфога кетиши керак.
Аммо, у ҳозирча таслим бўлмоқчи эмас. “Ҳаракат” агантлигининг қўлига бундан ҳам даҳшатли рақамлар тушишини олдини олиш мақсадида Статистика Давлат Қўмитасига махсус топшириқ берилганга ўхшайди – информацион хавфсизлик номи остида ҳамма нарсани ўз халқимиздан бекитиш.
Янги киритилган Қўмита раиси ўринбосари лавозимининг расмий номи шундай – Ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ қилиш ва информацион хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Қўмита раисининг ўринбосари.
Ҳозирданоқ айтиш мумкинки, янги ўринбосар ҳам ҳеч нарса қилолмайди. “Ҳаракат” агентлиги халқ билиши керак бўлган маълумотларни ернинг тегидан бўлса ҳам топиб, эълон қилишни давом эттираверади.