11 February 2013
00:41 -
Афғонистондаги НАТО қўшинларининг янги қўмондони - Жозеф Данфорд (Joseph Dunford)

Демак, айнан Жозеф Данфорд НАТО қўшинларининг 2014 йилнинг охиригача Афғонистонда олиб чиқиш ишларига раҳбарлик қилади.
Ҳеч нарса ўзгармайди, аввалги иш давом эттирилади, дебди у бугун НАТО ва Афғонистон расмийлари иштирокида Қобул яқинидаги НАТО Халқаро Хавфсизлик Ёрдам Кучлари қароргиҳида ўтказилган йиғилишда. Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳам йиғилишга таклиф қилинган экан, аммо номаълум сабаблар билан у ерга келмабди.
Оқ Уй расмийлари Жон Аллен НАТОнинг Европадаги кучларининг қўмондони вазифасига тайинланишини билдиришибди.