09 February 2013
03:33 - “Эзгулик”чи Дилмурод Саййид қамоқхонадан хат чиқарди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига кўра, жамият фаоли, журналист Дилмурод Саййид ўзи сақланаётган Навоийдаги қамоқхонадан хат чиқарган. Хатда журналист ўзига нисбатан қийноқлар қўлланиллаётгани, шеър ва ҳикояларининг қўлёзмалари тортиб олинаётгани ҳақида ёзилган.

Униққан, дағал дафтар варағига битилган хатда Дилмурод Саййид ўзига нисбатан алоҳида назорат ва муносабат мавжудлиги айтилади. “Эзгулик”чиларга кўра, Дилмурод Саййидга нисбатан қамоқхонадаги муносабат Ўзбекистон Жиноят Ижроия Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига зиддир.