06 February 2013
01:34 -
“Ҳаракат” агентлигининг оламшумул ғалабаси: Ўзбекистон режими Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини эълон қилишга мажбур бўлди
Ҳаракат” мухбирлари Ўзбекистон ҳукумати ўз халқидан Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ва Давлат Бюджетининг асосий рақамларини бекитиб келаётгани ҳақида бир неча йилдан бери бонг урардилар. Биз бонг уриш билан чекланмадик ва ўқувчиларимизнинг ҳам ёрдамида қуйидагиларни аниқлашга эришдик:
2011 йил ЯИМ $43 млрд доллар атрофида бўлган.
2011 йил Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари $9 млрд атрофида бўлган.
2013 йилга мўлжалланган Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари $10,5 млрд атрофида экан (Давлат Бюджетига оид бу рақамлар ҳукуматнинг оддий одамлар ўқимайдиган ва фақат рус тилида маълумот тарқатадиган soliqinfo.uz сайтида эълон қилинди, ўйлаймизки, бизнинг танқидларимиздан кейин эълон қилинди).
Кеча ҳукуматнинг қўғрчоқ 12news.uz агентлиги Маркази Банкга асосланиб, 2012 йилда Ўзбекистонда ЯИМ $48,3 млрд бўлганлигини эълон қилишга мажбур бўлди.
Ҳеч қандай шубҳамиз йўқки, Ислом Карим режими бизнинг ҳар қадамда қилаётган танқидларимиз олдида биринчи марта тиз чўкти ва иқтисодимизнинг асосий кўрсатгичларини эълон қилди.
Энди бу рақамларни анализ қиладиган ва Ўзбекистон иқтисоди ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар орқада қолгани, аслид,а иқтисодимиз чўкаётгани, одамларнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам Қозоғистондан 8 баравар орқада қолганимизни тан олдиган хабарлар берилиши керак.
Бундан ҳам муҳими, Ўзбекистонни бу аҳволга туширган режим раҳбарлари дарҳол истеъфога кетишлари шарт.