02 February 2013
14:34 - Ислом Карим Ўзбекистонни иштонсиз қолдирди: Аҳолиси биздан 3 баравар кам бўлган Озорбайжоннинг бюджети биздан 2 баравар катта

 

Озорбайжоннинг расмий давлат ахборот агентлиги “Trend” тарқатган хабарга кўра, мамлакат Давлат Бюджетининг даромад қисми 21012 йил натижалари бўйича 17,3 млрд манат, ҳаражат қисми 17,1 млрд манат бўлибди. Бугунги курс бўйича $1 = 0,7791 манат. Демак, Бюджетнинг даромад қисми $22,2 млрд, ҳаражат қисми $21,9 млрд. Озорбайжоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти $100 млрд атрофида.

Ўзбекистонда ЯИМ $50 миллиарддан ҳам камроқ. Бюджетимизнинг даромад ва ҳаражат қисмлари 10,5 млрд доллардан иборат.

Озорбайжоннинг аҳолиси 9,5 млн, ўзбекистонники – 30 млн. Яъни, бизда аҳоли 3 баравар кўп бўлишига қарамасдан, бюджетимиз озарбайжонлардан 2 баравар кам. Киши бошига эса 6 баравар кам. Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ҳам озобайжонлардан шунча орқадамиз.

 

Аввалари кўп марта такрорлаганмиздек, Қозоғистондан ҳамма нарсада 8 баравар орқадамиз.


Ҳа, Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон қашшоқ ва иштонсиз ҳолга тушди. Яхшиямки, чет элдаги мардикорлар ҳисобига ички иштонимиз бор.

Қани, ўзбеклар, гапиринг, нима қиламиз энди? Шундай юраверамизми?