31 January 2013
15:16 -
“Ҳаракат” хатқурисидан: Нақд валюта беришни бекор қилишнинг асл сабаби нима?

Энди бу ёғини айтадиган бўлсак, Республика Марказий Банки ўрток Файзулла Муллажонов оркали ҳар битта тижорат банкига комьпютер тизимини жорий қилган. Бу тизимга муофиқ битта одамга бир квартал, яъни уч ойда, фақатгина 2000 АҚШ доллари сотиш мумкин. Бу нонсанс!!!!! Бу нафақат иқтисодий, мантиқсиз, аҳмокона чеклов бўлиб, балким, Ўзбекистон Конституцияси ва амалдаги қонунларга ҳам зиддир!!!
Бунисини қўйиб туринг. Яъна бир янгилик киритилди. Амалдорларимиз қора бозорда долларнинг нархини ошириш максадида тижорат банкларига нақд валюта олди-сотти амалиётини бекор қилди. Ўзи оддий одамга сотиб олишнинг иложиси бўлмаган нарса энди умуман йўққа чиқди. Нима эмиш, долларни фақат VISA пластик карточкаларига кўчириб бериш орқали сотилар экан. Фақат чет элга кетадиганлар учун! Зудлик билан банкларда бу бўйича махсус бўлимлар очилиши жадал тарзда кетаяпти. Муллажоновни шахсан ўзи ишни ўз назоратига олган.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда бу пластик карталарни нақд пулга айлантириш мумкин эмас! Бошқа мамлакатдардагина бу пулларингизни оласиз қўясиз. Тўғрида, нима кераги бор шунча оворагарчиликни-ю валюта сотиш шаҳобчалар олдидаги тўс-тўполонни?! Пластик карточкага пул ўтказамиз, аҳолига эса айланма йўллар орқали келган нақд валюталарни қора бозорда қимматгина нархда сотамиз!
Бундай тизимни қўркмасдан жиноятчи тизим деб баҳоласа бўлади. Чунки ўз халқи устидан қийноқли тажриба ўтказадиган тузимни бундай атамасдан қандай аташ керак?
Аҳмад Тошкандий