30 January 2013
06:07 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Фарғонада товуқ ажойиб ёзувлари бор тухум қўйганига қизиқиш катта, фақат Мадина норози
28 январда “Ҳаракат”нинг Facebook орқали тарқатилган “Фарғонада товуқ “Аллоҳ”, “Муҳаммад”, "Яшасин Ислом Карим" ёзувли тухумлар қўйди” номли хабарини бир кунда 3220 киши ўқибди.

Хабарни ўқиганларда бири - Мадина Юсупова исмли қиз шкндай комментарий ҳам қолдирибди: Harakat.uz sizlar prezidentga qarshi bolar bolmas gaplarni yozishdan zerikmadilarmi a? Birinchidan Islom Karim emas Karimov boladilar to'g'ri yozishni organilar. Ha “Yashasin Islom Abdug'anievich Karimov”.

Ҳурматли Мадина қиз, Сиз кўринишидан Ўзбекистондаги ҳар воқеа ҳақида, ҳатто жамоат ҳожатхоналарини тозалаш ҳақида ҳам, хабар берилар экан, ҳар бир ютуқ Ислом Карим раҳнамолигада қўлга киритилгани ёзилишини билмасиз, шекилли Лекин, баъзи “ютуқлар” хусусида гапиришни унутиб қўйишади.

Масалан, Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида, бизда эса, 80 доллардан бироз кўпроқлигини биласизми?. Қизалоқ, кўраяпсизми, Ўзбекистон қашшоқ мамлакатга айланган. Аҳоли асосан чет элда ишлаётган ўзбек мардикорларининг ёрдами билан яшамоқда. Қашшоқлик даражасида Африканинг энг қолоқ давлатлари қаторидамиз. Булар қуруқ гап эмас, ишончли манбалардан олинган маълумотларга асосланган фактлар. СССР замонида ҳам Ўзбекистон бунақа қашшоқ бўлмаган. Буни ўша Сиз севадиган Ислом Абдуғани ўғли Карим қилди.

Агар, Сиз ўзбеклар қашшоқликда яшашларини ва чет элда мардикор бўлишларини ёқтирсангиз, буни очиқча гапиринг. Бироқ, биз буни истамаймиз. Ўзбекистонни фаровон ўлкалар қаторига олиб чиқиш учун Ислом Каримдан қутилиш шарт. Балки, Сизга ўхшаган ақлсизлардан ҳам.