30 January 2013
03:41 -
Жон Керри Давлат Котиби бўлиш йўлида муҳим босқичдан ўтди
Бугун АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси ўз раиси, сенатор Жон Керрини Давлат Котиби этиб тайинлаш ҳақидаги Барак Обаманинг қарорини бир овоздан маъқуллади. Энди Сенатнинг умумий мажлиси ҳам бу қарорни тасдиқлаши кутилмоқда. Айни замонда, 5 марта Массачутес штатидан Сенатга сайланган Жон Керрининг ўрнига сайлов эълон қилиш ҳақида ҳам қарор олинади.
Жон Керри Вьетнам урушининг қаҳрамони сифатида танилган одам, 2004 йилди Жорж Буш билан президентлик учун курашиб, ютқазган. 2009 йилдан бери Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитасига раислик қилади.
Жон Керри Вьетнам урушининг қаҳрамони сифатида танилган одам, 2004 йилди Жорж Буш билан президентлик учун курашиб, ютқазган. 2009 йилдан бери Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитасига раислик қилади.