26 January 2013
00:35 -
Ўрислар ҳатто бекат номи ҳам Ўзбекистонни эслатишини хоҳлашмайди
Москвада барпо этилаётган янги метрополитен бекатларидан бирининг номини «Ферганская улица» (Фарғона йўли) деб номлаш режлаштирилганди. Бироқ кўплаб эътирозлар келиб чиққани боис бекатни қайта номлаш кўзда тутилмоқда, деб ёзади "Известия" газетаси. Шу йилнинг 28 январь куни қайта номлаш бўйича Москва шаҳар комиссияси пойтахтнинг Кожуховский линиясидаги «Ферганская улица» (“Фарғона кўчаси”) номли бекатни қайта номлаш масаласини кўриб чиқмоқчи.
Ўрисларнинг кўпчилиги бекат номини XIX асрнинг таниқли ва истеъдодли бастакори Милий Балакирев шарафига – “Балакиревская” деб қўйишни талаб қилмоқда.
Маълумки, метронинг «Братеево» бекати номи Қозоғистон раҳбариятининг илтимоси билан “Алма-Атинская”га алмаштирилаётганда ҳам, аҳоли орасида катта норозилик туғилганди. Аммо, ўшанда ҳукумат истаганини қилдирган.
Эслатиб ўтамиз, Москва метрополитенидаги Кожуховский линиясини 2016 йилнинг декабрида ишга тушириш режалаштирилган.