23 January 2013
13:31 - Турклар ақлли болаларни она қорнидан бошлаб танлашмоқчи
Бу мамлакатнинг биздаги Фанлар Академияси функцияларини бажарадиган Билим ва Технологиялар Олий Тизимига кўра, Туркия бўйича 70 минг заковатли бола борлиги тахмин қилинаётган экан. Билим, Саноат ва Технологиялар вазири Ниҳот Эргун яна ҳам олдинга кетиб, бундай ўта ақлли болаларни она қорнидаёқ аниқлаш мумкинлигини айтибди. Бу ҳақда Туркия матбуотида хабарлар берилди.

Туркияда заковатли болаларни қўллаб-қувватлаш ҳақида аввалдан қонун бор экан. Энди шу қонун доирасига тушадиган болаларни аниқлаш ишлари йўлга қўйилади. Ҳозиргача 10-11 минг бола аниқланибди ҳам. Улар яна бир махсус тестдан ўтказилади ва уларни ўз тенгдошларидан ажратмаган ҳолда махсус таълим берадиган тузум яратилади. Бу қандай тузум бўлиши хабарларда айтилмайди.

Болалар ичида заковатлилари борлиги шубҳасиз. Аммо туркларнинг уларни ўз вақтида аниқлаб, уларга махсус таълим берадиган тузум қуриш ғояси ўта шубҳали кўринади.