11 January 2013
22:18 - Мусулмон аёлларининг Саудия ва Россиядаги ғалабалари, ислом дунёсини қолоқликдан чиқариш йўллари
Аёлларнинг ўзи бундай ғалаба учун курашди дейиш қийин. Аммо, бундан қатъий назар, бу икки мамлакатдан келган хабарларни аёлларнинг ғалабалари сифатида тақдим этиш мумкин.

Биринчи хабар Саудия Арабистонидан келди. Al Arabiya агентлигининг билдиришича, Саудия қироли қошидаги 150 кишилик Маслаҳатчилар Кенгаши аъзоларининг 20 фоизи аёллардан бўлиши кераклиги ҳақидаги қонун қирол тарафидан ўтган йили имзоланган экан. Бугун шу Кенгашга киритилган 30 аёлнинг исми эълон қилинди. Уларнинг кўпчилигида илмий унвонлар бор. Маслаҳатчилар Кенгаши давлат раҳбариятига мусулмонлар жамоасининг манфаатларини ҳимоя қиувчи масҳатлар беради.

Иккинчи хабар Россиядан келди. Маълум бўлишича, диний ишончлари туфайли бегоналар олдида бошини бекитиб юрадиган аёлларга расмий ҳужжатлар учун бошини бекитувчи кийимда расмга тушиш рухсати берилибди. Агар улар қандайдир кўз касаллиги туфали қора кўзойнакда юришга мажбур эканликларини тасдиқловчи доктордан ҳужжат олиб келсалар, улар қора кўзойнакда ҳам расмга туша оладилар.

Аёлларни бундай ғалабалар билан табриклаш билан бир қаторда, айниқса, бошнинг юздан ташқари қисмини бекитиб юришни исломнинг талабларидан бири деб ҳисоблайдиганлар учун баъзи огоҳлантиришлар бериш фойдали бўларди, дейди мухбиримиз.

Маълумки, ислом олимлари бир маҳаллар ернинг думалоқ эканлиги, шу сабабли ер юзининг мутлақо кўп қисмида Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмаслиги, ер юзида қуёш умуман чиқмайдиган ёки ботмайдиган нуқталар борлигини билмаганлари, дунёда мусулмонлар сони ортган сари ҳамма имкони бор мусулмонлар ҳам ҳаж қиломаслигини ўйлаб ҳам кўрмаганлари учун 5 маҳал номоз ўқиш, рўза тутиш ва ҳаж қилишни фарз деб тушунганлар. Айнан шулар туфайли, ислом одатларини бажаришда тўғридан-тўғри оммавий иккиюзламачиликка йўл қўйилмоқда. Бу нарса ислом дунёсининг ҳозирги босқичдаги инқирозига сабаб бўлмоқда.

Худди шунга ўхшаб, яқинда олимлар ҳар қандай тўсиқ орқасидаги нарсаларни кўроладиган кўзойнаклар яратсалар, бошни, юзни, даҳанни қўйиб туринг, ундан ҳам нозикроқ жойларни бекитиб бўлмай қолади. Дарвоқе, улар ҳозир ростдан ҳам яратилмоқда, шундай техник жиҳозлар ишлатилмқода ҳам.

Айнан шу каби нарсаларнинг олдини олиш мақсадида ислом уламолари дунёвий фанлар билан шуғулланишни феълан тақиқланганлар, Улуғбек расадхонаси йўқ қилиб ташланган. Ҳозир ўша тақиқлар қайтадан тикланса, ҳамма нарсани кўрадиган кўзойнаклар ҳеч қачон яратилмайди. Умуман ҳеч нарса яратилмайди, секин аста Қўқон араваларга қайтамиз. Ёки яна икки юзламачилик қилиб, ислом дунёсидан ташқарида яратилган нарсалардан фойдаланиб юраверамиз. Ахир исломда иккизламачилик тақиқланмаган.

Турли ваҳобийлар, ҳизбутаҳрирчилар ёки акромийлар шундай нарсаларни тезроқ тушуниб етсалар эди, ислом дунёси қолоқликдан тезроқ чиқарди.