11 January 2013
00:15 -
Ўзбекистон қўшнилар билан 16 йилда дўст бўлолмади, бўлолмаса ҳам керак, ҳамма нарса уруш томон кетмоқда

Қирғизистон билан Сўх анклваи масаласида таранглик сақдланиб қоларкан, уруш хавфи қўшнилар бошига кўланка ташлаб турибди. Қозоғистонинг эса жуда кўп кўрсаткичлар бўйича мамлакатимизни орта қолдираётгани Ислом Каримнинг ғазабини келтирмоқда. Демак, дўстлик ҳақида яқин орада гап бўлиши мумкин эмас.
Тан олиш керакки, Марказий Осиё ёки Туркистон Бирлиги тушунчалари ҳозирча кун тартибидан тушди. Унинг яна кун тартибига олиб чиқиш учун минтақадаги диктаторлардан қутилиш, қирғиз фашизмини йўқ қилиш ва Қозоғистон ҳамда Қирғизистоннинг ўз ҳудудларидан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёстини тўхтатишга эришиш лозим. Ҳозирча, бунинг ягона йўли - интеграция тарафдорларининг ғалабаси билан тугайдиган урушга ўхшайди. Чунки, ҳозирги дикататорлар вазиятини тинч йўллар билан тузатиб бўлмайдиган ҳолга олиб келдилар.