07 January 2013
02:55 -
Қирғизистон билан ўралган Ўзбекистоннинг Сўхида нима бўлди?
Қирғизларнинг CA-News агентлиги Сўхда кеча пешинда бўлган воқеалар ҳақида бугун кечқурун хабар берди. Хабар анча ваҳималик. Гўки, Хушёр қишлоғида яшайдиган сўхлик ўзбеклар зўравонлик қилиб, қирғиз чегарачиларига ҳужум қилишган, уларнинг қуролини тортиб олишга ҳаракат қилишган, баъзиларига тан жароҳати етказишган, кейин Боткен вилояти қирғизларига тегишли икки автомобилни ёқиб ва йўловчи автобусни пачоғини чиқариб, бир неча йўловчини гаровга олишган.
Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг расмий хабар агентликлари эса жим. Ўзбекистонни тушунса бўлади, у ўзбеклар қирилиб кетса ҳам жим тураверади. Аммо, нега қирғиз тарафи дод-вой солмаяпти.
Бу хабар тарқатилгандан кейин “Ҳаракат” агентлигинг мухбирлари воқеанинг тафсилотларини билишга ҳаракат қилишди. Ишончли манбаларга кўра, бундай ваҳимали воқеа бўлмаган. Лекин икки куннинг бирида қирғиз-ўзбек тўқнавшувлари, минг афсуски, бўлиб туради. Воқеа кўпинча дўқ-пўписа, мушт кўрсатиш ва баъзида бир икки мушт тушириш билан битади. Кеча ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлган. У - хабарга ҳам лойиқ эмас.
Шундай бўлса, CA-News агентлиги ўзбекларга қарши провакция қилдими, деган саволга ҳали жавоб йўқ. Мухбирларимиз воқеaларни кузатиб борадилар.