05 January 2013
03:44 - Ташқи ишлар вазирлигимиз Фуҳушанинг ҳимоясига чиқди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Швеция Ташқи ишлар вазирлигига TeliaSonera ширкатининг Гулнора Каримова масаласидаги иддаолари, уни ўрганаётган Швеция прокуратураси ҳамда швед матбуотига норозилик нотаси йўллади.

Шундай нота юборилгани Швецияда давом этаётган аппелация суди маҳкамалари жараёнида ўртага чиқди. Тўғрироғи, ўзбекистонликлар манфаатини судда ҳимоя қилувчи адвокат Томас Ротпфеффер судга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг (Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт номига) юборган иккита норозилик нотаси нусхаларини тақдим қилди, деб хабар қилади “Озодлик” радиоси.

Дипломатик хатларда Швеция прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбари Гуннар Стетлернинг тергов жараёнидаги ҳатти-ҳаракатларига норозилик билдирилади ҳамда швед ОАВлари “жанжалли ва провокацион мақолалар эълон қилаётган”ликда айбланади.