30 December 2012
03:34 - Нурсултон Назарбой тил масаласида Чапаевга ўхшаб қолибди
Қозоғистон расмий агентликларининг хабарига кўра, бугун Президент Нурсултон Назарбой мамлакатнинг етакчи телеканаллари вакиллари билан учрашди. Расмга қараганда, у 6 киши билан суҳбат қилган. Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг мустақилли йилларидаги ғалабалари, 2012 йилда амалага олширилган ростдан ҳам буюк ишлар бўйича ўта кўтаринки руҳда гапирган, келажакда амалга ошириш режалаштирилган янада буюк лойиҳаларни тилга олган.

Қозоғистон Ислом Карим раҳнамолигида чўкиб бораётган ўзбеклардан олдинга ўтиб, Марказий Осиёда етакчи давлатга айлангани, иқтисод соҳасида Ўзбекистони мутлақо орқада қолдиргани ҳозир ҳаммага маълум. Шу сабабли, Нурсултон Назарбойнинг хабарчилар билан учрашув пайтида айтган гаплари ҳурматга сазовор.

Аммо, тил масаласида у қовун туширди, дейиш мумкин. Нурсултон Назарбой ҳозир Қозоғистонда болалар мактабдан бошлаб қозоқ, рус ва инглиз тиллари ўқишаётганини гапирар экан, инглиз тилининг жаҳонда кун сари ортиб бораётган таъсирини ҳам тилга олди ва келажакда давлатнинг элитаси, жумладан, ҳукумат аъзолари ва ҳокимлар инглизча билишлари шарт, дебди.

Совет замонида шундай латифа бор эди. Чапаевдан “Жаҳоннинг инқилобчи қуролли кучларига қўмондонлик қила олармидингиз?” деб сўрашганда, “Йўқ, чет тилларни билмайман” деган экан. Яъни, бу аҳмоқ инқилобчи, керак бўлса таржимонлар олиш мумкинлигини ҳам тушунмасди.

Нурсултон Назарбой ҳам тушиниши керакки, инглизча биладиган, аммо уқувсиз бошқарувчидан, тил билмаса ҳам ўз ишининг устаси бўлган мутахассис яхши. Жуда керак бўлса, унга таржимон бириктириб қўйиш мумкин.