29 December 2012
22:38 -
Оламшумул янгилик: Мираброр Усмонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг президенти бўлди
Бу воқеанинг оламшумуллиги шубҳасиз, чунки, Миллий Олимпия қўмитаси Бош ассамблеясининг (номига қаранг!!) бугун ўтказилган навбатдаги йиғилишига Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ўзи шахсан келибди ва қандайдир муҳим нутқ сўзлабди. Бундан ҳам муҳим халқаро учрашувлар билан банд бўлган Ислом Карим Бош ассамблеяга келолмаганга ўхшайди.
Умрининг асосий қисмини турли ресторанларга ва савдо систамасига бошчилик қилиб ўтказган, аммо кейин Ислом Карим тарафидан Бош вазир ўринбасори лавозимига кўтарилган, 2005 йилда эса сенаторликка улоқтирилган Мираброр Усмоновга спортни ҳам савдолаштириш хусусида топшириқ берилган бўлса ажаб эмас.
Ҳа, дарвоқе, бош савдогаримиз 2006 йилдан бери Ўзбекистон Футбол Федерациясига ҳам раҳбарлик қиларди, энди иккала вазифани, сенаторликнинг ҳим ҳисобласа, уччала вазифани бажараверар эмиш.
Мираброр Усмонов юксак лавозимга сайлангани муносабати билан қилган нутқида спортни ривожлантириш учун юксак шароитлар яратиб берган Ислом Абдуғаниевич Каримовга миннатдорчлик билдирибди. Айнан Ислом Карим раҳбаргида Ўзбекистоннинг иқтисоди қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистон дан 8 ва 6 баравар орқада қолиб кетгани, Давлат Бюджети чет элларда мардикорлик қилаётган ўзбекларнинг оилаларига юбораётган пулига таяниб қолганини ҳисобга олиб, Мираброр Усмонов аслида ўша ўзбек мардикорларига миннатдорчилик билдириши лозим эди. Чунки, бизда спорт ҳам уларнинг пули борлиги учун бор.
Яна қизиқ нарса шундан иборатки, Миллий Олимпия қўмитаси Бош ассамблеясининг йиғилиши бўлгани ва янги президент сайлангани Футбол Федерациясининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилмоқда. Бечора Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати ҳам йўқ бўлса керак.