27 December 2012
02:25 - АҚШ элчиси Жорж Крол Ўзбекистон халқини яна демократиясиз бўладиган янги йил билан табриклади
“Гарчи америкаликлар жуғрофий жиҳатдан Ўзбекистондан анча йироқда жойлашган бўлса ҳам, уларнинг Ўзбекистон халқига бўлган яхши ниятлари ва дўстона туйғулари кучли ва чексиздир. Айниқса, бу йил икки мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йигирма йиллиги байрам қилинар экан, биз Америка халқининг Ўзбекистондаги вакили сифатида икки томонлама муносабатлар натижасида эришилган ютуқлардан ниҳоятда фахрланамиз” дейилади Жорж Кролнинг табригида.

Маълумки, АҚШ мулозимлари ҳар қандай табрик, баёнот ва чақириқларида у ёки бу шаклда инсон ҳуқуқлари ҳамда демократия масаласини тилга олиб ўтадилар. Аммо, бугунги табрикда бундай нозик мавзулар четлаб ўтилган. Юмшоқ дипломатик оҳангдаги тилакларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар узвийлиги тилга олинади.