20 December 2012
15:26 - Абдураҳим Пўлат: Ҳурматли Форруҳ Зокир, Ўзбекистонни алпомишлар юрти дебсиз, қани ўша алпомишлар?
Интернетдаги YouTube хизматидан хабарим бўлса ҳам, шу кунгача унга кирмаган эдим. Вақтим йўқ эди десам ишонадиган ўзбек топилмаслигини биламан, шу сабабли, бу хусусда гапириб ўтирмайман. Кеча Интернатда бир нарса қидираётиб, тасодифан ўша ерга кириб қолдим. Ёшлик йилларим, аниқроғи, студентлик ва аспирантлик йилларимда ҳаммамиз учун афсонавий бўлган Муслим Магомоев, Ботир Зокировларнинг ажойиб ашулаларини эшитиб, 30-40 йил орқага қайтгандек бўлдим.

Ўша ерда бошқа хонандаларнинг ҳам қўшиқларига кўзим тушди. Масалан, Форруҳ Зокировнинг 2005 йилда Қозонга гастролга борганда Ўзбекистонни улуғлаб айтган ашуласининг қуйидаги бошланғич сатрлари эътиборимни ўзига тортди:

Алпомишлар юрти бу диёр,
Бир диёрки, кўкси улуғвор!

Шунда ўйлаб қолдим. Бу Форруҳ Зокиров деганлари ўша алпомишлар юртининг руслар чизиб берган сунъий чегараларидан бир неча километр нарида бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўша алпомишларининг миллатдошларини тириклайин ёққани, Ўзбек аёлларини навбатга туриб зўрлашгани, бир неча кун ичида 300 дан ортиқ миллатдошимизни ваҳшийларча ўлдириб ва энди уларни айбдорга чиқариб, Қирғизистондан сиқиб чиқариш ҳаракатида эканлигидан хабардорми? Бу алпомишлар ўша қонли кунларда ўз миллатдошларининг тақдирига кўз юмиб, қисиб ўтиришгани, қисиб ўтирганлар ичида ўзи ҳам борлигини тушунадими?

Интернетдаги маълумотларга кўра, Форруҳ Зокиров Марказий Осиёнинг ҳамма давлатлари, хусусан, Қирғизистоннинг ҳам халқ артисти экан. Бу “Қирғизистон халқ артисти” Мустақил Халқаро Комиссия ҳам ўзбекларнинг қирғинини тан олганини, аммо Қирғизистоннинг фашистик режими у Комиссиянинг ҳисоботига тупурганини биладими? Ўша алпомишларнинг бири сифатида, қирғизлардан жавоб сўрадими, акс ҳолда, “Қирғизистон халқ артисти” унвонидан воз кечишини билдирдими? Ёки ундан воз кечдими?

Миллатдошларининг тириклайин ёқилишига кўз юмган миллат миллат бўлолмайди. Ўзбек, миллат сифатини йўқотиб, қорамоллар подасига айланиб бўлди. Биз қайтадан миллат бўлишни истасак, кўп иш қилишимиз керак.

Бу ишни фақат Абдураҳим Пўлат ёки “Бирлик” фаоллари ҳам қилолмайди. Буни ҳамма биргаликда қилиши керак. Бугунги аҳволга тушишимизнинг сабаби - ичимиздан чиқаётган хоин-ҳаромийларинг кўпайиб кетаётгани эканлиги ҳозир ҳаммага маълум, улардан тозаланиш механизмаларини яратишимиз лозим. Миллат бўлиш, хоин-ҳаромийлардан тозаланиш фақатгина уларни олий жазога тортиш эмас, ҳамманинг ундайларга тупириши ёки бошқа йўллар билан таъсир қилиши ҳам шу механизмлардандир.

Ўзини ўзбек сифатида кўрсатмоқи бўлганларга мурожаат қиламан. Турли йўллар билан Форруҳ Зокировга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилинг, имкони борлар унинг уйига бориб ёки уйига хат жўнатиб ёки бошқа ҳар қандай усуллар билан ундан “Қирғизистон халқ артисти” унвонидан воз кечишни талаб қилинг. Акс ҳолда, ҳаромийлар рўйхатига киритилишини билдиринг. Истаганлар ўз талабларини бизга сайтимиздаги “Хабар жўнатиш” хизмати орқали юборишсин, уларни сайтда эълон қиламиз ва, айни замонда, Форуҳ Зокировга ҳам етказамиз.

Шу пайтгача фамилиясидаги “ов” қўшимчасидан ҳам воз кечмаган одамдан бирон нарса кутиш қийин, аммо миллатни қайтадан миллат қилиш осон иш эмаслигини аввалдан айтиб келмоқдамиз.