08 December 2012
17:03 -
Подачи қорамолларини тўплаб, нутқ сўзлабди
Кеча Ислом Карим Конституция кунининг 20 йиллиги муносабати билан унинг ўз сўзлари билан айтсак “гўзал ва муҳташам саройда” - “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида узундан узоқ нутқ сўзлабди. Ҳар доимгидек, Ўзбекистоннинг мустақил йилларидаги буюк ғалабаларини санаш билан бир соатча банд бўлган режимбоши - мамлакатимиз Марказий Осиёда етакчиликни Қозоғистонга топшириб бўлганини, аҳволимиз шундайки, 2,5 йил аввал бир ҳовуч қирғиз фашистлари чегараламиздан бир неча километр нарида Ўзбекни тириклай ёқишга журъат этишганини, аҳолининг ўртача даромади бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлардан 40-50 марта, биз билан СССРда бирга бўлган болтиқбўйи мамлакатларидан 10-15 марта, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 марта орқада қолиб кетганимизни, табиий, гапирмаган.
Уни тинглаётганлардан биронтаси “Ислом ака, қирғизлар Ўзбекни тириклайин ёқишаётганда қаерда эдингдиз”, деб ҳайқирмаган.
Айнан шу сабабли уларни қорамоллар демоқдамиз. Тарихга ҳам шу ном билан кирадилар. Ҳарбий кийимда гердайиб ўтирганлар ҳам шулар жумласидан.