07 December 2012
06:34 - Яшаш учун энг яхши шаҳар Вена, энг ёмони Боғдод, Тошкент қаерда?
Халқаро Mercer кансалтинг ширкати тарафидан тузилган 2012 йил Ҳаёт сифати рейтингида биринчи ўрин Австирянинг пойтахти Венага берилди, дейилади бу ширкатининг сайтидаги хабарда.

Дунёнинг 221 шаҳарини ўз ичига олган рўйхатда иккинчи ўрин Швецариянинг Цюрих шаҳри, учинчи ўрин Янги Зеландиянинг Оклеанд шаҳрида. Охирги ўрин Ироқнинг пойтахти Боғдодга қолибди.

АҚШнинг олдинда келган шаҳарлари қуйидагилар экан – Aталанта (13 ўрин), Даллас (15), пойтахт Вашингтон (22) ва Чикаго (28).

Ҳаёт сифати бўйича дунёнинг охирги ўриндаги шаҳарлари – Судандаги Хартум (217); Чаддаги Неджемена (218), Пуэрто-Рикодаги Ҳаити (219,) Марказий Африка Республикасидаги Бангуи (220) ва Ироқдаги Боғдод (221).

Европанинг энг яхшилари: Номи тилга олинган Вена ва Цюрихдан кейин Мюнхн (4), Дюсселдорф (6), Франкфурт (7), Женева (8), Копенгаген (9), Берн (10). Охиридагилари - Афина (83) вa Белфаст (64).

Осиёнинг энг яхшилари – Янги Зелендиядаги Окленд (3), Австралиядаги Сидней (10), Янги Зелландиядаги Веллингтон (13), Автралиядаги Мельбурн, Токио (44). Қуйидаги шаҳарлар ҳам диққатга сазовор - Сеул (75), Шанхай (95). Охиридагилари – Бангладешдаги Дакка (203), Бишкек (204) ва Душанбе (207).

Mercer ширкатининг хабарида ҳамма шаҳарларнинг рўйхати берилмаган, шу сабабли, Тошкентнинг ўрнини билолмадик. Нима бўлганда ҳам, ҳеч бўлмаса шу масалада ҳаммадан орқада қолмабмиз. Рўйхатдаги ўрнимиз 203 дан юқорида.