01 December 2012
22:51 - Бугун Президент Саакашвили Еврокомиссия президенти билан учрашди, 3 кун аввал Васила Иноят вице-президенти билан учрашганди
Гуржиларнинг “Грузия-Online” агантлиги Президент Михаил Саакашвили Ереванда ўтказилаётган Шарқий Европа Халқ партияларининг саммити доирасида Еврокомиссия президенти (ЕИнинг Бош вазири дейиш мумкин – “Ҳаракат”) Жозе Мануэль Баррозо билан учрашганини билдирди. Улар Гуржистон-ЕИ муносабатлари қониқарли йўлда кетаётганини таъкидлаб, Гуржистонни тезроқ ЕИга ассоциатив аъзо қилиш, визасиз режимга ўтиш каби масалаларни муҳокама қилишган. Гуржистонда бўлаётган сўнги воқеалар (Бидзина Иванашвилининг ўз диктатурасини ўрнатиш учун қилаётган ҳаракатлари назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”) хусусида ҳам фикр алмашишган.

Шу муносабат билан 28 ноябрь куни Тошкентда “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятнинг Еврокомиссия вице-президенти Кэтрин Эштон билан учрашуви қанчалик юксак даражадаги тадбир бўлганини яна бир марта урғулаш керак. Бу одатдаги расмиятчилик учун бўладиган учрашувлардан бири эмасди. Эслатиб ўтиш керакки, ўтган йили АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Тошкентда фуқаролик жамияти аъзолари билан учраганда, америкаликлар бу ҳақда хабар ҳам тарқатмаслик шартини қўйишганди. Чунки, бир неча дақиқалик учрашув расмиятчилик учунгина ўтказилган эди.

ЕИнинг феълан Бош вазир ўринбосари бўлган Кэтрин Эштон 28 ноябрда Васила Иноят билан бўлган учрашувда муҳим масалаларни тилга олди ва “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масласини эътибордан четда қолдирмаслигини айтганини қўйиб туринг, бу масалани яқинда бўладиган Ҳиллари Клинтон билан учрашув пайтида албатта тилга олишини алоҳида урғулади.