27 November 2012
02:24 - “Ориат” медиа компанияси раҳбари 6,5 йилга кесилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели тумани суди томонидан “Ориат” телерадиокомпанияси директори Алишер Холдоров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг талон-тарожлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ тартиби белгиланган.

Прокуратура томонидан сўнгги икки йилда олиб борилган текширув компания мулкининг ростдан ҳам талон-тарожлик қилинганини кўрсатди. Холдоров ва унинг яна икки нафар жиноий шериги озодликдан маҳрум қилинди.