24 November 2012
22:42 - Россия мухолифатининг Координацион Кенгаши “Озодлик Юриши” ўтказишга ва аъзолик взноси тўплашга қарор қилди
Бугун Москвада йиғилган Координацион Кенгаш 15 декабрь куни Москва шаҳрида навбатдаги оммавий акция – “Озодлик Юриши” номли намойиш ўтказишга қарор қилди. Ўтган йил декабрда бўлиб ўлган парламент сайловларидан кейин мухолифат юз минглаб одам қатнашган норозилик митинг ва намойишлари ташкил қилолганди. Мухолифатчиларнинг мақсади яна ўшандай оммавий акциялар уюштириш ва ўз борлигини кўрсатишдир.

Айни замонда, якдиллик билан бўлмаса-да, яна бир қарор қабул қилинибди. Унга кўра, Коорлинацион Кенгашнинг аъзолари ҳар ойда 5 минг рубллик ихтиёрий взнос тўлайдилар. Бунга қарши бўлганларнинг фикрича, ҳуқуқ тартибот органлари бу масала атрофида муаммолар чиқаришлари мумкин.

Чумчуқдан қўрққан арпа экмайди деганларидек, режимнинг органларидан қўрқиб, молиявий муаммолар билан шуғулланмаслик хато бўларди. Лекин, ихтиёрий бўлса ҳам, ҳар ҳолда, взнос деган нарсадан кўра, мухолифат тарафдорларидан ҳайрия ёрдами тўплаш механизмларини яратиш яна ҳам самаралироқ бўлиши муқаррар, дейди мухбиримиз.