22 November 2012
05:24 - Бозорқўмларга қатағон келди
Ўзбекистон Давлат Солиқ Қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мамлакатдаги 13 та йирик деҳқон бозорининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иши қўзғатилган. Деҳқон бозорларида ўтказилган назорат тадбирларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний савдоси бўйича 1919 та қонунбузарлик ҳолати анивланиб, ҳуқуқбузарлардан 835 миллион сўмлик маҳсулотлар мусодара қилинган. Тортиб олинган маҳсулотлар арзон нархда аҳолига сотилган.

Давлат Солиқ Қўмитасига кўра, ҳуқуқбузарликлар бўйича 1675 нафар жисмоний шахсга 145,4 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилиб, 13 та деҳқон бозорининг мансабдор шахслари, шунингдек, 8 нафар фуқаро ва яна 13 нафар тадбиркорга нисбатан жиноий иш очилган.