19 November 2012
03:07 -
Юсуф Жума: Шукрулло Мирсаидовнинг қотиллари кимлар?!
Ўз ажали билан билан ўлмаган Ойбек,
Ажалдан ўлмаган Мақсуд Шайхзода!
Бундан ўттиз йиллар бурун ёзган шеърим шундай бошланганди. Сиртдан қараганда Ойбек ҳам, Мақсуд Шайхзода ҳам ўз ажали билан ўлганлар. Фитрату Чўлпонлардай отилмаганлар. Бироқ чексиз хўрликлардан раҳматлик Ойбек дудуқланиб қолди, бевақт ўлди. Шекспирдай даҳо билан беллаша оладиган, икки сатр сўзи билан дунёнинг бор ҳақиқатини айта оладиган даҳо Мақсуд Шайхзода қамоқдаги каби хўрликлар туфайли бевақт ўтди. Золимлар ва хоинлар ўлдирдилар Мақсуд Шайхзодани…
Мен Шукрулло Мирсаидов вафотини кеч эшитдим. Ўғилларим дадам хафа бўлади деб айтишмаган. Ахир бу ўлимдан қотил, манфур Каримовдан бошқа ким ҳам хурсанд бўларди.
Шукрулло Мирсаидов қотили фақат Ислом Каримовми?!
Йўқ миллатнинг, юртнинг Сарвар Азимов, Шукрулло Мирсаидов, Шовруқ Рўзимуродлардай бесаноқ эрларининг қотиллари қаторида Муҳаммад Солиҳ каби сотқинлар ҳам турибди.
Юртни, миллатни ўлимдан асраб қолишнинг энг сўнгги имконияти бўлган, Мирсаидов охирги карра иштирок этган Олий Совет сессиясида Муҳаммад Солиҳнинг хиёнати ҳам туфайли даюс, садист Ислом Каримов тахтда қолиб кетди. Хоин Муҳаммад Солиҳ Мирсаидов тахтга чиқса, ўзим тахтдан қуруқ қоламан деб на юртни, на миллатни ўйлади. Икки қотил - Ислом Каримов ва Муҳаммад Солиҳлар туфайли миллатнинг эрлари қирилди. Ғару бесақоллари қолди. Қотилларнинг биринчиси ғар қизлари билан бутун дунёдан пора олиб, пора бериб ялло қилмоқда. Иккинчиси беш ўн чала муллага пирлик қилиб, тахту жаннатга чиптаси бордай юрибди.
Мен Шукрулло Мирсаидовни фақат телевизорда кўрганман. Лекин касалхонада ўлдирилган Сарвар Азимовни яқиндан биламан. Сарвар ака, раҳматлик, мустабид Каримовга юртни бир зум қолдириб бўлмайди деб ҳисобларди. Бу нодон разил одамни тахтдан олиб ташлаш ғояси ундан чиққанди.
Сарвар Азимов ҳақида болалигимда эшитганман. Фарғонага дам олишга борган тоғам Саттор Усмонов Сарвар Азимов билан танишган. Тоғам раҳматлик оддий мантёр эдилар. Сарвар Азимов ниҳоятда ҳалол одам эканлар.
“Фарғонада дам олиш учун машина ёллабдилар. Машина эгасига айтганидан ортиқ берибдилар. Бир стакан сув ичса ҳам пулини тўлайдилар. Менга ўхшаган танишганларининг ҳам пулини тўлайдилар. Мен бундан норизо бўлдим. Сарвар ака: “Сизнинг маошингиздан менинг маошим кўпроқ, хафа бўлманг, ” деб елкамга қоқиб қўйдилар, ” – деб айтиб бергандилар тоғам.
Сарвар Азимов ишдан четлатилган чоғларда -Усмонхўжаев даврида - уйларига борганман. Давлат уйида оддийгина яшардилар. Тоғам айтганларидай ҳалол инсон эдилар.
Бугунги тўраларчи?!
Шароф Рашидов тахтда пайти унинг укалари автабусда юрарди. Гулнораю Лола Каримовалар - қотилзодаларчи?!
Гулнора Каримова бир олганда 400 миллон долларга яқин пора олибди, яна демократик Овропадан!
Сарвар Азимов, Шукрулло Мирсаидовларнинг қотиллари - золимлар ва хоинлар - ялло қилишмоқда. Лекин бу вақтинчалик. Миллат олдида, дунё қонунлари олдида, тангри олдида жавоб берадилар яқин орада. Афсуски, Шукрулло Мирсаидов ўша кунларни кўролмади.
Шукрулло Мирсаидов ҳам миллаткушлар Рустам Иноятов, Рашид Қодировлардай ялло қилиб яшаш имкониятига эга эди. Ноэрлик эмас, эрлик йўлини танлади, эр эди. Чексиз уқубатларга гирифтор этилди.
Исломда оч камбағал одам рўзасидан тўқ одам рўзаси савоблироқ. Чунки, мўл-кўл ноз неъматларга эга бўлсада нафсини тияди.
Шукрулло Мирсаидов шаҳона ҳаёт йўлидан воз кечиб ҳақ йўлини танлади. Тангри раҳматига олган бўлсин!