17 November 2012
21:38 -
Ўзбекистонда бунга ўхшаш хабар бўлиши мумкинмас: Нурсултон Назарбой Буюбритания Бош вазири билан юксак технологиялар хусусида телефонда гаплашибди

Ўзбекистон Президенти билан Ғарб давлатларининг раҳбарлари бутунлай гаплашмай қўйишгани ҳаммага маълум. Шу сабабли, бизда бунга ўхшаш хабар бўлиши ҳам мумкин эмас.
Аммо, хабарнинг бир жойига эътибор бериш лозим. Икки лидер Қозоғистонда юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ҳам тилга олишибди. Ўзбекистон Испаниядан тезюрар поезда сотиб олиш, АҚШ автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб-чиқариш билан шуғулланиб, буни Ислом Каримнинг ғалабасидек кўрсатишга уринмоқда. Қаранг, Қозоғистон кечаги куннинг технологияларига асосланган ишлаб чиқаришни эмас, юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқаришнинг келажагини ўйламоқда.