17 November 2012
07:36 -
Нью-Йорк фондлар бозори қўпчиликка эмас, бозор иқтисоди принципларига бўйсунмоқчи
Барак Обама президентлик курсисини сақлаб қолиши маълум бўлгач, эртасигаёқ Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 313 поғонага ўпирилганда, аҳвол тезда тузалишига ишониб, “бойлар-инвесторлар кўпчиликнинг қарорига кўникишга, тўғрироғи, бўйсунишга мажбурлар” деб тахмин қилган эдик. Аммо, ундай бўлмади.
Барак Обаманинг ўрта синф учун солиқ.имтиёзини сақлаб қолиб, катта бойларга солиқни ошириш режаси - фондлар бозорининг қаршилигиа учради. 14 ноябрь куни Dow Jones яна бир марта ўпирилди, бу сафар 185 поғонага. Хуллас, Барак Обама иккинчи муддатга президент бўлиши маълум бўлган кундан бери Dow Jones 704 поғанага тушди. Уфқда янги кризис кўрингандек бўлди.
Кеча Барак Обама Конгрессдаги иккала партия – республикачилар ва демократларнинг лидерлари билан Оқ уйда учрашди, улар солиқни ҳаммага ошириш масаласида келишдилар. Янги йилда бошлаб, солиқларнинг умумий ҳажми 600 млрд долларга ортади.
Аммо, фондлар бозори дарҳол мамнунлигини билдирди, Dow Jones индекси кечаёқ символик бўлса ҳам, ҳар ҳолда ортишга бошлади. Кеча фондлар бозори бекилганда, кунлик ортиш 46 поғана бўлган эди. Энди Dow Jones 12588 га тенг.
Хўш нима бўлди? Обама сайловда ғалаба қозониш учун бажариб бўлмайдиган плопулистик ваъдалар бериб юборгандими, ёки фондлар бозори кўпчилик истаган йўлдан эмас, бозор иқтисоди буюрган йўлдан кетмоқчими? Бу саволларга ҳозир жавоб бериш қийин.