03 November 2012
22:40 -
Ўзбекистон ҳукуматда ўтирганлар саводсизми ёки аҳмоқ? Эълон қилинган ҳисобатга кўра, ҳам саводсиз, ҳам аҳмоқ!
Ишонинг, ҳурматли ўқувчилар, вазифаси 30 миллионлик халқимизга хизмат қилиш бўлган ҳукуматни ҳақорат қилишни ҳеч истамаймиз. Чунки, бошқа сабаблардан ташқари, ҳукуматга кўрсатилган ҳурматсизлик, маълум маънода, халқни ҳам уради. Аммо, халқ ўз хизматидагиларнинг саводсизлиги ёки аҳмоқлигини кўрмаётган бўлса, халқнинг ҳам кўзини очишга ҳараат қилишимиз лозим, зеро кўзнинг очилиши халқнинг ўзига ҳам керакдир.
Хуллас, кеча Ўзбекистондек буюк давлатимизнинг ҳукумати таркибидаги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси биргаликда “Ўзбекистон Республикасини 2012 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида” деб номланган ҳисобот эълон қилибди. Унинг матни ЎзАнинг сайтида ҳам бор.
Ҳисоботнинг “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар” бўлими шундай сўзлар билан бошланади: "2012 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ялпи Ички Маҳсулот ўсиши 8,2 фоизни ташкил қилди. Иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларининг сақланиши мамлакатимиз макроиқтисодий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш имконини берди.”
Шу икки жумланинг ўзиёқ Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамма ҳужжатлари каби, бу ҳисобот ҳам масхарабозлик эканлигини кўрсатади. Чунки, “Ҳаракат” агентлиги кўп марта билдирганидек, Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, Ғарб давлатларидан 40-50 марта, Собиқ Болтиқбўйи жумҳуриятларидан 10-15 марта орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан ҳам 6 ва 8 марта орқададир. Демак, 8,2 фоизлик ортиш ғариб аҳволимизни ҳеч тузатмайди, ёки бу кетишда тузатиш учун минг йилча вақт керак. Шундай шароитда Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг абсолют миқдорини ҳам кўрсатмасдан “Иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларининг сақланиши” ҳақида гапираётган ҳисобот масхарабозлик эмас, ўта масхарабозликдир.
Ҳозир биз масхарабозлик эмас, саводсизлик ва аҳмоқлик ҳақида гапирмоқчимиз. Ҳисоботда қуйидаги таблица келдирилган:
2012 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари
(2011 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)
Кўрсаткичлар Ўсиш суръатлари
Ялпи ички маҳсулот 108,2
Саноат маҳсулотлари 107,2
Истеъмол товарлари 107,5
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 107,1
Асосий капиталга киритилган инвестициялар 109,8
Қурилиш ишлари ҳажми 109,8
Чакана савдо айланмаси 112,6
Хизматлар 113,8
Наҳотки, ҳукуматнинг иккита муассаси, яъни Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасида битта саводли одам ҳам йўқ. Суръат (русча – темп: прирост величины за единицу времени ) – биронта кўрсатгичининг қандайдир вақт бирлиги ичидаги ўсиш тезлиги демакдир. Ялпи ички маҳсулот 108,2 фоизга эмас, юқорида тўғри айтиланидек, 8,2 фоизга ўсган. Ўзбек тилини тўғри ишлатса, 8,2 фоизлик ўсиш ҳам “суръат” эмас. Суръат сўзини эса, бир неча йиллик кўрсатгичларнинг ошиши ёки тушишини кўрсатиш учун ишлатиш керак.
Баъзилар ҳисобот рус тилида тайёрланиб, ўзбекчага хато таржима қилинибди, деб ўйлаши мумкин. У ҳолда айб ҳисобот тайёрлаганларда эмас, таржима қилганларда бўларди. Аслида, давлат миқёсидаги ҳужжатларнинг бошқа тилда тайёрланиб, кейин давлат тилига таржима қилишини ҳам шармандачилик. Аммо, ҳамма гап шундаки, ҳисоботнинг русча вариантида ҳам (унинг матни ЎзА сайтининг русча саҳифасида бор) аҳвол шу:
Показатель Темп роста
Валовой внутренний продукт 108,2
Шу сабабли, бу ерда суръат сўзини ишлатиш ҳам, ҳисоботда бундай таблицанинг борлиги ҳам, савдсизликдир. Қолаверса, Ўзбекистондек давлат ҳукуматининг юқори муассасаларида саводсизлик бу даражада эканлиги – аҳмоқликдир.