30 October 2012
00:18 -
Ислом Карим Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон телеграммалар алмашишди ёки телефонда гаплашишди
Тожикистон Президентининг матбуот хизмати икки президент бир-бирини ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 20 йиллиги муносабати билан телеграмма юбориб табриклашганини билдирди. Телеграммалар матнига кўра, аввал Имомали Раҳмон қўшнисини табриклаган, Ислом Карим жавоб берган. Бу икки президент сўнги йилларда ёш болалардек душман бўлиб кетишгани туфайли, бир тийинга қиммат бўлган ўзаро телеграмма алмаштириш ҳам катта воқеа бўлиб кўринмоқда.
Учинчи даражали баъзи рус ахборот воситалари ҳамда “Озодлик” радиосининг ўзбек ва тожик хизматлари икки президент телефон орқали гаплашганини ҳам хабар қилибдилар. Ишониш қийин, аммо бўлиши мумкин. Бу дунёда ҳар нарса бўлиши мумкин, бу дунё шунақа ўзи.