24 October 2012
14:37 -
Россиянинг бойлар рўйхатида Виктор Вексельберг Алишер Усмоновни иккинчи ўринга сурдими?
Дунё бойларининг рўйхатини тузиш бўйича энг обрўли нашр Forbes журналидир. Bloomberg Интернет нашри кўпроқ оператив маълумотлар тарқатиш билан шуғулланади.
Кеча Bloomberg Россия бойлари рўйхатида ўзгариш бўлиб, Виктор Вексельбергнинг бойлиги $17.8 миллардга чиққанини, бойлиги бундан $800 млн кам бўлган Алишер Усмонов иккинчи ўринга тушганини билдирди. Бу ўзгариш қисқа вақт давом этиб, Россия бойларининг рўйхатида Алишер Усмоновнинг мавқеи мустаҳкам эканлиги тез кунларда маълум бўлиб қолса ажаб эмас.
Аммо, Bloomberg тарқатган бошқа бир хабар Алишер Усмоновнинг тақдири учун муҳимроқ бўлиши мумкин. Бу хабарга кўра, Алишер Усмоновга тегишли бўлган “Мегафон” мобиль телефон компанияси акцияларини илк марта сотиш (IPO) аукционини бекор қилибди.
Аввалги хабарларимизда бу аукциондан АҚШнинг энг катта инвестицион банки Goldman Sachs кутилмаганда воз кечганини билдиргандик. Бизнинг тахминимизга кўра, бунинг сабаби - “МТС-Ўзбекистон” атрофида бўлаётган жанжалларда Алишер Усмоновнинг ҳам қандайдир роли борлигидир. Goldman Sachs банкининг бу қадами Алишер Усмоновни “Мегафон”нинг IPO аукционини тўхтатишга мажбур қилгани ҳам шубҳасиз.
Айнан шу сўнги воқеа Алишер Усмоновнинг ишлари яхши эмаслигининг кўрсатгичи бўлиши мумкин. Шу тахмин тўғри бўлсагина, Виктор Вексельберг Россиянинг бойлар рўйхатида биринчи ўринда мустаҳкамланиб қолади.
Бундай шароитда Алишер Усмонов инерция билан яна ҳам пастга кетишнинг олдини олиш учун сиёсатга аралашишга мажбур бўлиб қолиши ҳам муқаррардир.