21 October 2012
06:02 -
Бокуда митинга чиққани учун ушланган мухолифатчилар сони 110 дан ошди, 10 киши маъмурий қамоқ жазоси олди
Сўнгги хабарларга қараганда, кеча Бокунинг Фонтанлар майдонида “Парламент тарқатилсин” шиори остида митинг ўтказмоқчи бўлган мухолифат партияларининг ёшлар қаноти фаолларидан 100 дан ортиқ киши ушланди. Улардан 10 киши 7-10 кунга маъмурий қамоқ жазоси олди.
Уларнинг ичида мухолифатнинг асосий кучи бўлган Озорбайжон Халқ Фронти Партияси ва “Мусават” Партияси ёшлар қанотларининг раҳбарлари Абулфаз Гурбанли ва Турал Аббасли бор.
22 кишига 11-22 манатли жарима солинган, 34 киши огоҳлантирилган. 20 кишини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, ҳеч ким яшамайдиган тоғли жойда қўйиб юборишибди.
Энди Озорбайжон мухолифати каттароқ митинглар чақиришга бошласа ажаб эмас.