20 October 2012
12:26 - Сенсация: Собиқ СССРдаги энг кучли техник олий ўқув юртида Теология кафедраси очилади
Совет замонида Москва Инженер-физика Институти (МИФИ) деб танилган олий ўқув юртини ҳозир МИФИ Ядровий Илмий-текшириш Университети деб аташади. Шу Университетнинг Илмий Кенгашида нутқ сўзлаган Рус Правосалав Черковининг Ташқи Черков алоқалари Бўлими раиси Митрополит Иларион бу олий ўқув юртида Теология (Тангри ва ишонч масалари билан шуғулланадиган фан) кафедраси очилишини ҳам гапирди, дейилади шу Бўлимнинг расмий сайтида. 5 октябрда бўлган бу воқеа ҳақида 16 октябрда хабар берилган.

Митрополит Иларион ўзининг узундан узоқ нутқида, кафадра очишнинг мақсадини шундай белгилайди: “Черков соҳаси билан замонавий табиат фанлар соҳасини, орадаги ҳамма фарқларга қарамасдан, бирлаштирувчи умумий майдон топиш”. Унинг фикрича, бу майдондан икки тараф ҳам бир-бирини тушуниш ва ҳамкорлик қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлади.

Маълумки, дейди мухбиримиз, Владимир Путин ҳозир Россияни бутунлай парчаланиб кетишдан сақлаб қолиш учун ҳарбий кучнинг ўзи етмаслигини тушуниб, диний ғоядан мадад кутаётганга ва жамиятда Черковнинг ролини оширишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётганга ўхшайди. Аммо, оддий бир атеистнинг динни қурол сифатида ишлатишга уриниши иккиюзламачилик бўлиб, мағлубиятга маҳкум бўлган ўйиндир.

Дин ва табиат фанлари соҳаларини бир майдонда бирлаштириш – бу соҳалардан бири иккинчисини мутлақо ютиши (ҳам ичига ютиш, ҳам ғалаба қозониш маъносида) билан тамом бўлишини на Черков на Путин тушунмаётгани уларниннг нақадар ибтидоийлигини кўрсатади.

Агар теология тиббиёт фанларини ютса, ўрта асрларга қайтамиз, ҳар қандай ривожланиш тўхтайди. Агар тиббий фанлар соҳаси ютса, мутлоқ атеизм ўрнатилади. Иккинчи вариантнинг эҳтимоллиги жуда катта.

Ютишнинг олдини олишни ягона йўли – икки соҳани бир-биридан девор билан ажратиб, ушлаб туриш. Дунёвий давлатчилик айнан шундай қилиш демакдир.

Ким билсин, балки, атеист Путиннинг асл мақсади - табиат фанлари теологияни ютишига йўл очиб бериш эмасми? Айнан шунинг учун ўртадаги девор олиб ташланаётгани йўқми? КГБчидан ҳар нарсани кутиш мумкин.