18 October 2012
02:11 - Carlsberg Uzbekistan устидан қарор қатъий, шикоятга ўрин йўқ!
Ўрис ахборот агентликларининг хабарига кўра, кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Carlsberg Uzbekistan (UzCarlsberg) ширкатининг кассация шикоятини ўрганиб чиқди ва дасблабки инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Машҳур Carlsberg Group ширкати шўъбаларидан бири бўлган Тошкент шаҳар Хўжалик Суди қарори билан солиқлардан бўйин товлаганлик, яъни 9 миллиард сўмлик маҳсулотларни ноқонуний айлантирганлик айби билан ёпилганди.

Carlsberg Uzbekistan ширкати етти турдаги пиво ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган йирик корхона эди, дейди мухбиримиз.