16 October 2012
05:44 - Ислом Каримнинг орзулари ижобат бўлмоқда(ми?)
Калининградда ампутант футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Спортчиларимизнинг сардори Қудрат Тўрахўжаевнинг таъкидича, улар ўз ғалабаларини ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишладилар.

Бундан 9 кун аввал Эронда ниҳоялаган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам футболчиларимиз биринчиликни эгаллашган ва ўз ғалабаларини ўзбек футболининг 100 йиллиги-ю, спорт ва миллат раҳнамоси Ислом Каримга бағишлаган эдилар.

Шу йилнинг 28 сентябрида пойтахтдаги янги қурилган “Бунёдкор” стадионнинг очилиш маросимида узундан узоқ нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим футболчиларимизнинг келгусида чемпионларга айланишини башорат қилганди. Наҳотки, унинг унинг башоратлари рўёбга чиқиб, терма жамоамиз ҳам жаҳон чемпионати сари йўл олса?!

Жуда яхши бўларди. Бошқа тарафдан, Ўзбекистондек давлатнинг Президенти ҳеч бўлмаса спорт соҳасида бирон нарса башорат қилиш қобилияти борлигини кўрсатиши ҳам керак-да!