13 October 2012
02:16 - Жиззахда “Эзгулик” фаоли Абай Байбулатов оламдан ўтди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси Абай Байбулатов вафот ўтди. 73 ёшида тупроққа берилган ҳуқуқ ҳимоячисининг тушдан сўнг ўқилган жанозасида ҳамкасблари, маҳалладошлар, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари вакиллари ва қариндошлар иштирок этишди. Вилоятлардан ва Тошкентдан келган “Эзгулик” фаоллари ҳам шу ерда эди.

Қозоқ миллатига мансуб Абай ака 2004 йилдан бери “Эзгулик”нинг Жиззах вилояти бўлимини бошқарган, ҳуқуқ ҳимоячилиги соҳасида ҳам, инсон сифатида ҳам анчагина зиддиятли шахс бўлган.

Марҳумнинг охирати обод бўлсин!