05 October 2012
21:47 -
Гуржистонда парламент сайловларинг натижаларини эълон қилиш давом этмоқда
МарказиЙ Сайлов Комиссияси тарафидан бироз аввал билдирилишича, мухолифатдаги “Гуржилар орзуси” коалицияси 54,85%, ҳозир ҳокимиятда бўлган “Умуммиллий Ҳаракат” партияси 40,43% овоз олган. Бошқа партиялар 5 фоизлик тўсиқдан ўтишолмаган.
Маълумки, Гуржистонда 150 паламент аъзосининг 77 нафари пропорционал система, яъни, партиявий рўйхатлар бўйича, қолган 73 нафари мажоритар система, яъни, бир мандатли округлар бўйича сайланади.
Ҳозир эълон қилинган натижалар партиявий рўйхатларга оид. Бир мандатли округлар бўйича ниҳоий натижалар 8 октябрда маълум бўлади. Ҳозирча, мухолифат 39, ҳокимиятдагилар 34 округда ғалаба қозонгани айтилмоқда. Қонун бўйича, ниҳоий натижалар 20 октябргача эълон қилиниши керак, чунки 20 октябрда янги парламент сессияси очилади. Кутаиси шаҳрида махсус қурилган парламентнинг янги биносида очилади.
Михаил Саакашвили ўз партиясининг мухолифатга ўтганини эълон қилиб, мағлубиятни тан олиб бўлди. Шу сабабли, бошқарувни янги ҳукуматга ўтказишда принципиал муаммолар бўлмаслиги керак. Аммо, “Гуржилар орзуси” коалицияси фақатгина Бидзина Иванишвилининг пули атрофида бирлашган 5 та партиядан иборатлиги, Бидзина Иванишвилининг ўзи Гуржистон эмас, Франция фуқароси эканлиги сабабли анчагина маш-машалар кутилмоқда.