28 September 2012
19:37 -
Ҳукумат ногиронлар масаласида аҳдида қатъий эмас! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №32, 28.09.2012)
Ёмоннинг кучи япалоққа етибди.
Халқ мақоли
Шу йилнинг 18 ноябрида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 21 йил тўлади. Бундан ташқари Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”сини имзолаган 139, ратификация қилган 49 та мамлакатнинг биридир. Сиртдан қараганда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Лекин масалага чуқурроқ ёндашилса, вазиятнинг нақадар аянчли эканини кўриш мумкин.
Мамлакатимиз ногиронлари ягона жамиятга бирлашган, мазкур уюшма Ўзбекистон Ногиронлар жамияти деб аталади. У Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ноҳукумат-нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг раҳбарияти яқин йилларгача фаол фуқаролик позициясини дадил билдириб келди. Мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо қилиш, ногиронлар ҳуқуқлари масаласида қатор халқаро ташкилотлар, дипломатик корпусларнинг назарига тушди. Ана шу ҳол ҳукуматга ёқмади: Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотлари билан ишловчи бошқармасининг шуҳратпараст ва порахўр раҳбари Акбар Набираев бошчилигида жамиятга ҳақиқий маънода “террор” уюштирилди.
Жамият раиси Ойбек Исоқов зўровонлик билан ишдан олинди Унинг ўрнига мутлақо соғлом, Адлия вазирлигининг чизиғидан чиқмайдиган шахс жамиятга раҳбар этииб тайинланди. Жамиятнинг мулклари ғорат қилинди, ишнинг бошида туриб сўнгра қамалиб кетган Акбар Набираевни Президент девонининг масъхул ходимлари зимдан қўллаб туришди. Собиқ раис Ойбек Исоқовни ҳимоя қилган жамиятнинг Тошкент минтақавий бўлими раҳбари Ҳасанбой Бурҳоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, бу тили узун ногироннинг бўйнига 91 314 500 сўм илинди. 2009 йилнинг баҳорида Ўзбекистон ЖКнинг 167-, 207-моддалари билан қўзғатилган ана шу жиноят иши доирасида Тошкент шаҳар прокурарутасри терговчиси Ҳ. Ҳусанов Бурҳоновдан 5000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилди...
Бугунги савдолар ногироннинг ана шу 5000 АҚШ долларини бермагани, беролмаганида. Ана шу пул кўплаб мансабдор тўраларнинг ҳаловатини бузди: судьялар А. Турабов, Р. Бакиева, А. Саидов, М. Худойбердиев, собиқ прокурорлар Б. Валиев, И. Казакбоев ва ҳоказо. Улар жиноят ишини ўзаро копток қилди, шиширди, пиширди, болаликдан ногирон бўлган Ҳасанбой Бурҳоновнинг кейинги каръераси, худо шундоғам кам қилган толъеини ерга уришга интилди. Орада юртимизга хорижий давлатларнинг мартабали мулозимлари келиб, иш уларнинг назарига тушгач, яна ғимирлаб қолишди: аллақандай прокурор 3 йил аввалги суд қарорига протест келтирди, яна суд, яна машмаша.
2 ойдан бери Ҳ. Бурҳоновнинг суд мажлисига дипломатлар, журналистлар, хорижий ҳуқуқ ҳимоячилари келишади. Интернет саҳифаларида қулоч-қулоч мақолалар чиқади, лекин суд бошланмайди. Зимдан бошқарувчи раҳбарларининг кўрсатмаларисиз нафас ҳам олмайдиган ФИБ Тошкент шаҳар суди судьялари “болта кўтарилиб тушгунча, кунда дам олади” қабилида иш кўриб, суд кунини чўзиб ётишибди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Адлия вазирлигининг янги раҳбариятидан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, унинг теграсида Ҳасанбой Бурҳонов, Ойбек Исоқов тақдири, жамият уставидаги сохтакорликлар борасида изоҳ беришни сўрайди. Ўзбекистон ҳуқумати номидан БМТда ногиронлар ҳуқуқлари бўйича Конвенцияни имзолаган дипломатимиз Мурод Асқаровнинг эътиборини мазкур масалага қаратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятини Бурҳонов ишини назоратга олишга чақиради.