22 September 2012
16:44 -
Норвегияда ёши мусулмон аёл Маданият вазири бўлди
Покистонлик оиланинг Норвегияда туғилиб, Лондон ва Ослода олий таълим олган 29 ёшли қизи Хадия Тайик кеча бу мамлакат Боз вазири Йенс Столтенберг томонидан Маданият вазири этиб тайинланди. Бу аёл нафақат Норвегиядаги биринчи мусулмон вазир, балки, тарихдаги энг ёш вазири бўлибди.
Хадия Тайик 2009 йили Норвегия Ишчи Партиясидан мамлакат парламентига сайланиб, жиддий сиёсат билан шуғулланишни бошлаган экан. Ишчи партияси коммунистик бўлмаса ҳам, энг камида социалистик руҳдаги партия эканлигини ҳисобга олсак, Хадия Тайик атеист бўлиб чиқса ҳам ҳайрон қолмаслик керак.
Нима бўлганда ҳам, Норвегияда фашист руҳидаги бир ёш йигит “Мамлакатимни исломнинг таъсиридан асраш ниятидаман” каби ғоя билан 100 га яқин одамни ўлдирганига бир йил ўтар-ўтмас, мусулмон оиласидан чиққан одамнинг вазир этиб тайинланиши – бу мамлакатда демократик жараёнлар қанчалик чуқурлашганининг, фашизм каби ғояларнинг бу ерда илдизи битиш остонасида эканлигининг кўрсатгичидир.