20 September 2012
15:26 - Совуқ ва иссиқ сув ҳамда марказий иситиш тизими хизматларидан кейин электрэгнргиянинг нархи ҳам ошгани эълон қилинди
“Ўзбекэнерго”га асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, шу йил 1 октябрдан бошлаб аҳолига сотилаётган 1 кВт/соат электрэнергиянинг нархи 97,5 сўмдан 104,4 сўмга чиқарилади. Электоплиталар билан жиҳозланган уйларда эса, нарх 48,75 сўмдан 52,2 сўмга кўтарилар экан.

Саноат корхоналарига сотилаётган электрэнергиясининг нархи ҳам оширилган.

Сувнинг ҳам электрэнергиясининг ҳам нархи охирги марта 1 апрелда оширилган эди.

Нархларнинг тўхтовсиз ва тез-тез ортиши - ҳукумат Ислом Карим раҳнамолигида инфляцияни бутунлай бошқаролмай қолганининг кўрсатгичидир.