19 September 2012
02:25 - Шаҳзода Гаррининг Афғонистондан қочиши эмас, у ерга келиши хато эди, исломчиларнинг реакцияси ҳам хато
Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи “Мусулмонларнинг айбсизлиги” киносидан фрагментлар Интернет орқали тарқалиб кетгандан кейин, исломчи жоҳиллар дунёнинг ҳамм ерди, асосан араб мамлакатларида, Ғарбга қарши урушнинг навбатдаги саҳифасини очдилар. Исломчиларнинг нишони, биринчи навбатда, АҚШнинг чет эллардаги элчихоналари бўлди, аммо бошқалар ҳам четда қолмади. Масалан, Толибон жангарилари Муҳаммад пайғамбарининг ҳақоратлаган шахслар четда қолиб, ҳар қандай Ғарб вакилидан ўч олиш йўлига ўтдилар.

14 сентябрда Толибон жангарилари АҚШдаги НАТО қўшинлари таркибида ҳарбий хизматини ўтаётган Буюбритания қироли Елизавета II нинг набираси, шаҳзода Гарри ҳам бор бўлган ҳарбий базага ҳужум қилгандилар. Ҳужумда ҳужумчилардан бошқа ҳеч ўлмаган бўлса ҳам, Буюкбритания Мудофаа вазирлиги ўз шаҳзодасини Афғонистонда олиб чиқиб кетишга қарор берибди. Шаҳзода чиқиб кетиб бўлди ҳам.

Ҳеч шубҳа йўқки, шаҳзоданинг Афғонистонга келишидан мақсад - фақат ўз ҳарбий бурчини бажариш эмас, келажак қироли сифатида ўз-ўзини реклама қилиш ҳам бўлган. Ва хато бўлган. Шу сабабли, унинг Афғонистондан кетишини, тўғрироғи, қочишини олқишлаш керак.

Ўтган йили бир америкалик насроний пастор Қуръон китобини ёққандан кейин мусулмон дунёсида кўтарилган норозилик акцияларида ўнлаб мусулмонлар ўлган эди. Ҳозир ҳам шундай бўлади, энди юзлаб мусулмонлар ҳалок бўлади.

Бундай йўллар билан Ислом дини ва пайғамбаримизнинг обрўсини сақлаб қолиб бўлмайди. Ислом дини ўз ичида ислоҳотлар ўтказиб, ҳозирги ғариб аҳволидан чиқса, ҳеч ким на динимизни, на буюкларимизни ҳақорат қилишга журъат этолмайди. Кимдир журъат қилса, унинг ўзи кулгига қолаверади.

Минг афсуски, мусулмон ўз хотинини талоқ қилаётганда нечта киши гувоҳ бўлиши кераклиги каби бачкана масалаларда изоҳ беришга уста бўлиб кетган Ислом уламолари принципиал масалаларда оғизларини очмайдилар. Бу ҳам мусулмонлар ғариб аҳволда эканликларининг яна бир исботидир.