07 August 2012
12:49 -
АҚШ олимларининг янги ғалабаси: Марсга фазовий лаборатория қўндирилди

Ердан 566 млн км йўл босиб келган “Curiosity” аппаратини ташиган фазовий кема Марс атмосферасигасоатига 21 минг километрдан каттароқ тезликда кириб борган. Бу товушнинг тезлигидан 17 баравар кўп. Тормоз двигателлари ишга тушгач, тезлик жуда камайган ва “Curiosity” аппарати Марс юзига парашют билан туширилган.
Ҳози Марсда ўтирган лабараториянинг имкониятлари жуда катта. Унинг 12 та видеокамераси, метерология станцияси, атрофдан ҳар нарсалар олиб, уларни ҳидигача ўргана оладиган аппаратлари бор. Лабаратория Марсда ҳаёт аломатлари бор-йўқлиги текшириш керак.
Америкалик олимлар бу экасперимент натижасида Марс ҳақида кўп янги маълумотлар олиш ниятида эканликларни гапирмоқдалар.
Фазовий лабароториянинг Марсга қўндирилиши бутун дунёда, жумладан Ислом дунёсида катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Масалан, Туркияда тиражи бўйича энг катта “Миллиёт” газетасининг ўқувчилар бу ҳақдаги хабарга ўнлаб ўта кинояли фикрлар ёзишган. Уларнинг ҳаммасини бир жумла билан шундай таърифлаш мумкин: “Биз ҳам орқада қолмаймиз, Марсга бориб мачит қурамиз”. “Мачит қуриш” сўзлари - Рамазоннинг биринчи куни Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Истанбулда янги жоме очганига ишора эканлиги ўз-ўзидан маълум.