07 August 2012
03:48 -
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси 30-31 август кунлари бўлади (тўлатилган вариант)

Бу қонун ташқи кўринишидан жуда ҳам муҳим, аммо Президент Ислом Карим ҳамма нарсани бир ўзи ҳал этишини ҳисобга олсак, расмиятчилик учунгина қвабул қилинаётган ҳужжатдир. Бу қонун Ўзбекистон давлатининг ва Ўзбек миллатининг манфаатларига мутлақо зид. Ўзбекистонда режим ўзгариши билан бу қонун ҳам тамомийла ўзгартирилади.
31 августдаги Сенатнинг ялпи мажлисида “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида“ги, “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида“ги қонунлар ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мажлисда Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегараларини ўзгартириш, Марказий банки раиси ҳисоботи кўриб чиқилади.