04 August 2012
17:00 -
Бир кунда уч марта намоз ўқилиши керакми?
Туркияда чиқадиган тиражи бўйича энг катта “Миллиёт” газетасининг диний таҳлилчиси Сулаймон Оташ бир газета ўқувчисининг шу саволига “Ҳа” жавобини берибди.
Сулаймон Оташ Қуръоннинг оятларидан иқтибослар келтириб, Оллоҳ мусулмонларга уч вақт намоз ўқишни фарз қилганини ёзади. Булар – бомдод, шом ва хуфтон номозлари.
Пешин ва аср намозлари Қуръонга собит эмас, аммо деб давом эттиради муаллиф, пайғамбаримиз бу икки намозни ҳам жамоат билан қилганлари ҳақида ривоятлар бор. Демак, Қуръонда амр этилган учта намоздир - бомдод, шом ва хуфтон номозлари. Пайғамбарнинг истакларига собит бўлган икки номоз билан биргаликда 5 марта намоз ўқилади.
Демак, 3 маҳал номоз фарздир, қолган иккитаси суннат.