01 August 2012
02:52 -
МТС компанияси раҳбарияти Тошкент маҳкамаси қароридан норози
Шу боисдан ҳам компания раҳбарияти Тошкент шаҳар Хўжалик суди қарори устидан Президент Ислом Каримга кеча махсус хат йўллади. Унда компаниянинг шўъба ширкатларидан бири бўлган “Ўздунробита” корхонасига нисбатан ғаразли ўйинлар олиб борилаётгани таъкидланади. Компания Тошкент шаҳар Хўжалик Суди қарори устидан Олий Хўжалик Судига эмас, балки Президентга мурожаат қилаётгани ҳам ўйинларнинг сиёсий характерга эга эканини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Григорий Карасин мамлакатимизнинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан МТС тақдири борасида сўзлашиб, ўз ҳукумиатининг норозилигини ифода этгани ҳам хабар қилинди.