29 July 2012
01:13 - Дзюдочи Ришод Собир Ўзбекистонга биринчи медаль келтирди
60 кг-гача бўлган дзюдочилар ичида икки марта жаҳон чемпиони бўлган Ришод Собир Лондонда ўтаётган XXX Олимпииада ўйинларида бронза медали қўлга киритди.

У мусобақалар давомида Австриялик Людвиг Пайшер, венесуэлалик Хавьера Гуэдеза ва бразилиялик Фелиппе Китадаи устидан ғалаба қоззониб, ярим финалга чиқди, аммо бу ерда россиялик Арсен Галстянга ютқазди.

Финалда ҳам ғалаба қозонган Арсен Галстян олтин медаль олди, франциялик Милус Софианени ютган спортчимиз броза билан чекланди.

Нима бўлгада ҳам, бу Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи медали.

Расмда - Ришод Собирнинг Людвиг Пайшер устидан ғалаба қозонган дақиқаси.