26 July 2012
20:25 -
Нурсултон Назарбой Лондонда
Қозоғистон Президентининг ишчи ташриф билан бу ерга келишининг сабаби – эртага очиладиган Олимпиада ўйинлари. Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, Лондонга кеча келган Нурсултон Назарбой бугун Буюкбританиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр билан учрашди. Улар халқаро саҳнанинг кун тартибидаги масалалар ҳамда Қозоғистонни ижтимоий модернизация қилиш стратегиясининг бажарилишини муҳокама қилишибди.
Маълумки, дейди мухиримиз, Тони Блэр Қозоғистон тарафидан мамлакатдаги иқтисодий реформалар бўйича маслаҳатчи сифатида ёлланган. У ўзи раҳбарлигида ишлайдиган инглизлар гуруҳининг иши учун 8 млн фунт стерлинг миқдорида пул олган.