21 July 2012
07:19 -
Dow Jones бу ҳафта бироз юксалди, аммо 13 минглик тўсиқдан ҳали ўтилмади
Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар биржаси зиг-загли ҳаёт кечирди. Кеча 120 поғанали тушиш бўлди. Аммо, ҳафталик умумий натижа ижобий – 55 поғаналик ўсиш бор. Шундай қилиб, энди Dow Jones 12,822 га тенг.Бундай саросиманинг сабаби Испаниядаги оғир вазият бўлибди. Бу мамлакатга ЕИ катта ёрдам беришга ваъда берган бўлса ҳам, келажак ҳақида ишончли башоратлар йўқ эмиш.